“Шарқ Юлдузи” маҳалласида бунёд этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиш арафасида

Нуробод тумани “Шарқ Юлдузи” маҳалласида бунёд этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиш арафасида.

Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ўйин майдончалари, ёзги айвончалар ҳамда сузиш ҳавзаси барпо этилган.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний, ақлий ва шахсий ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд бўлган ушбу ташкилотга 60 нафар болалар қабул қилиниб, белгиланган давлат талаблари ва дастур асосида, малакали мутахассислар томонидан таълим-тарбия берилади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM