Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги мутасаддилар ҳамроҳлигида туманнинг олис ҳудудларида  бунёд этилаётган умумтаълим мактабларининг қўшимча бинолари ва филиалларида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги мутасаддилар ҳамроҳлигида туманнинг олис ҳудудларида  бунёд этилаётган умумтаълим мактабларининг қўшимча бинолари ва филиалларида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

 

Бугунги кунда тумандаги 22, 64 умумтаълим мактабларига янги филиал биноси, 7, 44, 63, 68, 72 умумтаълим мактабларига эса қўшимча бинолар туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан бунёд этилмоқда.

 

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тумандаги 20, 25, 49, 69 умумтаълим мактабларига 7 та мактаб филиаллари (сендвич панел) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

 

Туман раҳбари томонидан умумтаълим мактабларининг қўшимча бинолари ва филиаллари қурилишида йўл қўйилган камчиликлар танқид остига олиниб, мутасаддиларга камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM