Нурободлик фермерлар пахта топшириш шартномасини бажаришмоқда

Нуробод туманида 2021 йил ҳосили учун 36 та фермер хўжаликлари томонидан 632,0 гектар ер майдонларида ғўза парваришланиб, мўл ҳосил етиштирилди. Пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида 13 та отрядлар томонидан 1 минг 218 та теримчилар рўйхати шакллантирилиб, қабул қилиш масканларига топшириш учун 27 та трактор ҳамда 34 та тиркамалар мавсумга шай ҳолатга келтирилиб, теримда қатнашмоқда.

 

Пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларга яратилган шарт-шароитлар, терим пулларининг вақтида берилиши юзасидан назорат тадбирлари ўрнатилган.

 

Бугунги кунда “Қоракўлча Нуробод маскани” муқобил МТП ҳудудидаги “Нурли она диёр” фермер хўжалиги 37 гектардаги пахта шартномасини 84,1 тонна ўрнига 84,7 тоннага, “Ўктам Умар” фермер хўжалиги шартномани 13,6 тонна ўрнига 13,9 тоннага, Қалламатепа сарбони машъали зиё” муқобил МТП ҳудудидаги “Ишонч” фермер хўжалиги томонидан шартнома 36,4 тонна ўрнига 37,0 тоннага адо этилди.

 

Бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликларининг пахта майдонларида пахта ҳосилини йиғим-терим ишлари давом этмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM