Нурободда чорвачилик комплексига пресс-тур ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек бугун Нуробод туманида пресс-тур ташкил этилиб, қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида четдан келтирилган наслли молларни парваришлаш ва наслчилик-селекция ишларини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Соҳага берилаётган эътибор, ажратилаётган имтиёзли, узоқ муддатли кредит маблағлари туманда қорамолчилик соҳасини ривожланишига, наслли қорамоллар бош сонини кўпайишига, янги истиқболли режаларни амалга оширишга имкон бермоқда.

Пресс-тур иштирокчилари гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Нуробод олтин асрМЧЖда четдан келтирилган ва парвариш қилинаётган гўшт ва сут етиштириш йўналишидаги зотли қорамолларни парваришлаш, улар учун зарур бўлган озуқа маҳсулотларни етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилган янги истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM