Нуробод туманидаги фермер хўжаликлари вилоятда биринчилардан бўлиб пахта сотиш шартнома режасини бажарди

Нуробод туманидаги “Нурли она диёр” ва “Уктам Умар” фермер хўжаликлари вилоятда биринчилардан бўлиб пахта сотиш шартнома режасини бажарди.

 

“Нурли она диёр” фермер хўжалигининг пахта майдонидан 86 тонна ҳамда “Уктам Умар” фермер хўжалигининг пахта майдонидан эса 13,6 тоннадан ортиқ пахта йиғиштириб олиниб, режа уддаланди.

 

2021 йил ҳосили учун тумандаги 36 фермер хўжалиги томонидан 632 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 1 минг 436 тонна пахта хом ашёси топширилиши режалаштирилган.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM