Ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди

 

Нуробод туманидаги “Олтинсой”, “Юксалиш” ва “Ўртабўз” маҳаллаларида ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

 

Учрашувларда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Туронов, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда туман маҳаллабай ишлаш маркази ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сонли “Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманда “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаб, “ўсиш нуқталари”ни ҳаётга татбиқ этиш, оилаваий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромад манбаини кўпайтириш бўйича аҳоли хонадонлари тадбиркорларга бириктирилиб, келгусидаги фаолияти бўйича тушунчалар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM