Фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топмоқда

Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллари бўйича Нуробод туманида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар куни туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллалардаги хонадонларга кирилиб, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланмоқда.

Бугун туман раҳбари томонидан 1-сектор ҳудудидаги Тепақул ва Меҳнаткаш маҳаллалари аҳолисининг муаммо ва мурожаатлари тингланиб, ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Туманда фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, барча муаммолар шахсан туман ҳокими назоратида.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM