Аҳоли мурожаатларининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар доим халқни рози қилиш, аҳоли муаммоларини юзакилик билан эмас, тизимли равишда ўрганиш, шу муаммоларни келтириб чиқараётган туб сабабларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан барча давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларга муҳим топшириқлар бериб келинмоқда.

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари ва тумандаги корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирокида аҳоли мурожаатларининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддилар қатъий огоҳлантирилиб, аҳоли мурожаатларини ижроси бўйича сусткашликка йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.

Туман раҳбари томонидан масулларга мурожаатларни ижросига масъулият билан ёндошиш, мурожаатчиларга қуруқ ваъда бермасдан, амалий ижрога эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида такидлаб ўтилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM