Ҳар бир мурожаат туман ҳокими назоратида

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заировнинг навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутусаддилар иштирокида фуқаролар ва тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам, электр энергияси, кредит, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида тушган ҳар бир мурожаат туман раҳбари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM