“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Жорий йилнинг 28 июль куни Нуробод туманидаги Ёшлар марказида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ўтказилган ярмаркада 20 дан ортиқ давлат ташкилотлари, хусусий корхоналар қатнашди. Туман ҳудудида фаолият олиб бораётган ташкилот ва корхоналардаги мавжуд 120 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари тақдим этилди.

Ярмаркада 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, шундан, 30 нафардан ортиғини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил этади.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 14 нафар ишга муҳтож фукароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан, 8 нафари ёшлар, 8 нафари хотин-қизларни ташкил этади.

Ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид ҳамда меҳнат миграциясини амалга ошириш учун маслаҳатлар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM