Нуробод тумани ҳокими томонидан умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолати ўрганилди

Бугунги кунда Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларида давлат дастурлари асосида 4 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларига 14 млрд 175 млн сўм маблағлар сафарбар этилган.

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров 2021/2022-ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, ўқувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини сифатли олиб борилишини кўздан кечирди.

 

Туман раҳбари томонидан ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM