Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

 

Жорий йилнинг 14 июнь куни Zarnews.uz номли Telegram канали ҳамда zarnews.uz веб-сайтида “Олғаликларнинг муаммоларини ким ҳал қилиб беради?” номли мақола эълон қилинди.

Нуробод туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мақолада келтирилган Олға маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш буйича:

Марказлашган ичимлик сув таъминоти бўлмаган аҳоли яшаш пунктларини тоза ичимлик суви билан таминлаш мақсадида Олға-Хазармали худудларида 2019-2020 йилларда лойиҳа қиймати 5 млрд. 270 млн. сўм бўлган ичимлик сув иншооти ва 20 км. ичимлик сув тармоқлари тортилиши инвестиция давлат дастурига киритилиб, буюртмачи Самарқанд вилоят минтақалараро сув қурилиш инженеринг компанияси томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Олға-Хазармали аҳоли яшаш пунктларининг ер остида тоза ичимлик сув манбаси бўлмаганлиги сабабли Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Хушали қишлоғидан “Ўзбекгедрогеология” ташкилотининг ижобий хулосасига асосан, сув манбаси аниқланиб, 2 дона сув олиш қудуғи қазилиб, 200  п/м ҳимоя девори ва сув насоси сақлаш хоналари, сиғими 200 м3 бўлган сув ховузи қурилган. Сув иншоотининг сув олиш насослари учун 9 км. электр тармоқлари тортилиб, 1 дона ТП-63 трансформатор ўрнатилган. Хушали қишлоғи худудидаги сув иншоотидан Олға МФЙ худудигача 15,2 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, Олға МФЙ худудида 160 п/м ҳимоя девори, сиғими 200 м3 бўлган сув ховузи ва сув насоси сақлаш хоналари қурилган.

2020 йилда Олға МФЙ ҳудудидан Чорвадор МФЙ худудига 5 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, Чорвадор МФЙ худудида 1 дона сув сақлаш иншооти қурилди.

Ушбу сув сақлаш иншоотлари бугунги кунда Олға ҳамда Чорвадор маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Сув иншоотларидаги ичимлик суви Нуробод тумани давлат санитария-эпидемология назорат марказининг 2020 йил 14 октябрдаги № 1086-сонли “Ичимлик суви ва очиқ сув хавзаларини текшириш баённомаси”га асосан ичишга яроқлилиги ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмасиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу сув иншоотидан бугун Олға ва Чорвадор маҳаллаларидаги аҳоли ҳамда ҳудуддаги мавжуд ижтимоий соҳа объектлари фойдаланиб келмоқда.

Шу билан бирга Олға ҳамда Чорвадор махаллаларида яшовчи аҳоли ўртасида ичимлик сувидан касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.

Келгусида ҳудуддаги аҳолини тўлақонли ичимлик суви билан таъминлаш учун 1 дона махсус сув ташувчи махсус техника ажратилиши режалаштирилган.

 

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича:

Жорий ва  ўтган йиллар мобайнида Олға ва Хазармали маҳаллаларида 5 км. ички тупроқ йўллар тош қопламали йўлларга айлантирилган.

Шунингдек, ҳудуддаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларнинг 10 км. қисмида  жорий таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, жорий йилнинг 15 июлига қадар 1,1 км. ички йўлларни асфалт-бетон қопламали йўлларга айлантириш белгиланган.

 

Электр таъминоти бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “Кам кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини 2017-2021-йилларда модернизация-реконструкция қилиш ва янгилаш тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан, ўтган йиллар давомида Олға маҳалласига 2 дона трансформатор ва 3,1 км узунликда электр тармоқдари тортилган.

Шу билан бирга жорий йилда давлат дастурига асосан 1 дона трансформатор ва 120 дона темир-бетон устунлар ўрнатиш ҳамда  6,0  км. электр ҳаво тармоқларини тортиш-ўрнатиш ишлари бажарилиши белгиланган.

 

Умумтаълим мактабларидаги ҳолат бўйича:

Бугунги кунда Олға маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 27, 30, 62-умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, мактабларда жами 1 118 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда. Умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган уқитувчиларнинг 41 нафари олий маълумотли, 17 нафари тугалланмаган олий маълумотли ва 36 нафари ўрта маълумотлидир.

Ҳудудда жойлашган 30-умумтаълим мактабида спорт зали мавжуд бўлиб, маҳалла ўқувчи-ёшларининг спорт соҳасида машғулотлар олиб бориши учун барча шарт-шароитлар етарли.

Туман халқ таълими бўлими томонидан олий ўқув юртларининг битирувчи курс талабаларига педагог ходимларга эҳтиёжи мавжуд бўлган мактаблар фаолияти таништирилиб, фанлар кесимида 3 томонлари шартномалар имзоланмоқда.

Шунингдек, умумтаълим мактабларидаги синфхона, ўқув қуроллари ва жиҳозларининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар, янги 2021-2022 ўқув йили бошлангунига қадар тўлиқ бартараф этилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM