“Оқсой” ва “Чортут” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига мурожаат йўлланди

Жорий йилнинг 29 апрель куни Нуробод тумани “Оқсой” маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор рахбари Ф.Заиров “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси” юзасидан тумандаги “Оқсой ваЧортут” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига мурожаат йўллади.

 

Мурожаатда бугунги кунга қадар туманда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хақида ахборот берилди.

 

Шунингдек, тадбир давомида ҳудуддаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда аёллар ва ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, мавжуд муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM