Зойир Мирзаевга яна бир ўринбосар тайинланди

 Авазов Азамат Ғиёсович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари-вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.А.Авазов 1986 йил Косон туманида туғилган.Тошкент ахборот технологиялари университети ва Малайзиянинг"Lincoln University"магистратурасини тамомлаган.У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бирлашган Араб Амирликларидаги“SALESMAN”фирмасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.Шунингдек, Равшанов Ринат Мейлиевич вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юристконсулти лавозимига тайинланди.У бунгача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қарши минтақавий темир йўл узелига қарашли вагон депоси ҳуқуқшуноси вазифасида ишлаб келган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM