Нуробод тумани ҳокимининг "Ер майдони ажратиш тўғрисида"ги қарорлари

Ер майдони танлаб ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 20-моддаси, Ер кодекси”нинг 6, 26-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сонли “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд  вилоят экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил 21 майдаги №333-сонли давлат экологик экспертизаси маркази хулосасини, Самарқанд вилоят Нуробод тумани Амир Темур маҳалласида яшовчи  фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизи томонидан Нуробод тумани Машъал  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан 0.20 гектар ер майдонига “Yoshlar mehnat guzari” ташкил этиш учун спорт соғломлаштириш маркази ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биноларини қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси ҳамда туман ҳокимининг 2019 йил 24 майдаги №1749-Қ сонли қарорига асосан тузилган ер участкасини танлаш бўйича ишчи комиссиясининг 2020 йил 5 октябрдаги далолатномаси ва тўпланган ер майдонини танлаш ва ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларини кўриб чиқиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Нуробод тумани Амир Темур маҳалласида яшовчи фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизига Нуробод тумани Машъал маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан 0.20 гектар ер майдонига “Yoshlar mehnat guzari” ташкил этиш учун спорт соғломлаштириш маркази ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биноларини қуриш учун ер участкасини танлаш бўйича ишчи комиссиясининг 2020 йил 5 октябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 майдаги 370-сонли қарорида кўрсатилган регламент асосида қурилиш ишларини лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1, АРТ-2), лойиҳа ва бошқа тегишли ҳужжатларини тайёрлаш;

- санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш;

- ҳар қандай қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришда ҳамда келгуси фаолият даврида шу ҳудудда ободонлаштириш ишларига доимий эътибор қаратиш, қўшни мулк эгалари манфаатларига зиён етказмаслик ва уларнинг тинчлик осойишталигини бузмаслик, экологик талаблар, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш вазифалари юклатилсин.

-мазкур шартлар бажарилмаган ва объект ўз вақтида ишга туширилмаган ҳолатда ер майдонини туман ҳокимлиги Давлат ер захира фондига қайтариш ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши инобатга олинсин.

-қурилиш ишлари тугаши билан бинони фойдаланишга рухсат бериш бўйича Нуробод тумани давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш:

3. Туман бош архитектори (М.Ибодуллаев)га тасдиқланган қурилиш лойиҳаси асосида фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизи томонидан қурилиш ишларини амалга оширилишини назорат қилиш топширилсин.

4. Ер участкасини натўрага кўчириш ишларини “Ўз ГАШКЛИТИ”  ДУК нинг вилоятдаги ваколатхонаси билан биргаликда амалга ошириш туман бош архитектори (М.Ибодуллаев) ва туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ж.Джиянов)лар зиммасига юклатилсин.

5. “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали бошлиғи (А.Хамраев)га фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизига ажратилган ер майдонини белгиланган  тартибда икки кун муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш  вазифаси  топширилсин.

6. Тасдиқланган қурилиш лойиҳаси асосида фуқаро Махмудова Нафиса Зокир қизи томонидан бир йил муддат ичида қурилиш ишлари амалга оширилмаса, ушбу қарор ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

 

Нуробод тумани ҳокими                                                     Ф.Заиров

 

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

OꞌZBEKTELEKOM акциядорлик компанияси OꞌZMOBAYL филиалига Нуробод тумани Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғини Яккабоғ қишлоғи ҳудудидан антенна мачта қурилмаси ва алоқа ускунасини ўрнатиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ва қурилишга рухсат бериш тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида OꞌZBEKTELEKOM акциядорлик компанияси OꞌZMOBAYL филиалига Нуробод тумани Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғини Яккабоғ қишлоғи ҳудудидан антенна мачта қурилмаси ва алоқа ускунасини ўрнатиш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш комиссиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш комиссиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Нуробод тумани ҳудудидан OꞌZBEKTELEKOM акциядорлик компанияси OꞌZMOBAYL филиалига антенна мачта қурилмаси ва алоқа ускунасини ўрнатиш учун Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғини Яккабоғ қишлоғи ҳудудидан туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 0.05 гектар ер майдони ажратилсин ва мазкур ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

3. Тумандаги тегишли коммуникация ташкилотларига янги қуриладиган  OꞌZBEKTELEKOM акциядорлик компанияси OꞌZMOBAYL филиалига антенна мачта қурилмаси ва алоқа ускунасига муҳандислик тармоқларининг энг яқин нуқталарига уланиши белгилаб қуйилсин ва мазкур қурилиш учун зарур техник шартлар ва техрекомендацияларни шу асосда тайёрлаб бериш топширилсин.

4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ж.Джиянов), туман бош архитектори (М.Ибодуллаев)ларга тайёрланадиган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш ишларини бошлаш учун иловага асосан ажратилган ер майдонларини жойнинг ўзида (натурада) кўрсатиб ўлчаб бериш ва тегишли далолатнома асосида OꞌZBEKTELEKOM акциядорлик компанияси OꞌZMOBAYL филиалига топшириш юклатилсин.  

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

 

         Нуробод тумани ҳокими                                                                      Ф.Заиров

 

__________________________________________________________________________________________________________

 

Нуробод тумани Кечкелдик маҳалласи ҳудудидан янги сув иншооти ва 7.0 км узунликдаги сув тармоғини тортиш учун ер майдони танлаб, ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 агустдаги 01-22/1324-сонли топшириғи, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 28 агустдаги VI-чақриқ, ХIII сессиясининг №83/3-сонли қарорига асосан Нуробод тумани Кечкелдик маҳалласи ҳудудидан сув иншооти ва 7.0 км узунликдаги сув тармоғини қуриш учун ер танлаш тўғрисидаги туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини танлаш масалаларини кўриб чиқувчи ваколатли комиссиянинг 2020 йил 15 сентябрдаги далолатномасини ҳамда “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 14 сентябрдаги №05-303-сонли хатини кўриб чиқиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги Кечкелдик маҳалласи ҳудудидан янги сув иншоотини қуриш ва 7.0 км узунликдаги сув тармоғини тортиш учун жами 1.4 га, шу жумладан доимий фойдаланиш учун 0.09 га, вақтинча фойдаланиш учун 1.3 га ер майдонини танлаш тўғрисидаги туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини танлаш масалаларини кўриб чиқувчи ваколатли комиссиянинг 2020 йил 15 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Тумандаги Кечкелдик маҳалласи ҳудудидан янги сув иншоотини қуриш ва 7.0 км узунликдаги сув тармоғининг тортиш учун туман ҳокимлиги ҳисобида бўлган яйлов ер майдонидан 0.09 га ер майдони доимий ва 1.3 га ер майдони вақтинчалик  ажратилсин.

3. “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан  Самарқанд  вилоят экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат экологик экспертиза  ҳулосасини  олиш  вазифаси  топширилсин.

4. Туман бош архитектори (М.Ибодуллаев)га ва туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ж.Джиянов)ларга ажратилган ер майдонларини жойнинг ўзида (натурада) белгилаб, ўлчаб бериш ва далолатнома тузиш, қурилиш монтаж ишларини доимий назорат қилиб бориш “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Нуробод тумани бўлими  (А.Ахмедов)га топширилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

 

Нуробод тумани ҳокими                                                          Ф.Заиров

 

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Нуробод туманида кўмир омборхонаси биносини қуриш учун ер майдонини танлаш ва ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилоят филиали 2020 йил 16 ноябрдаги №72-сонли хатини ўрганиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман ер танлаш комиссиясининг 2020 йил 16 ноябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Нуробод тумани Қиличли маҳалласи ҳудудидан Нуробод туманида кўмир омборхонаси биносини қуриш учун 0.50 гектар ер майдони ажратилсин.

3. Тумандаги тегишли коммуникация ташкилотларига Нуробод тумани бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий бино қуришда муҳандислик тармоқлари билан таъминлашда мавжуд тармоқларнинг энг яқин нуқталарига уланиши бўйича белгилаб қуйилсин ва мазкур қурилиш учун зарур техник шартлар ва техрекомендацияларни шу асосида тайёрлаб бериш топширилсин.

4. “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилоят филиалига вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитасидан белгиланган тартибда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш юклатилсин.

5. Туман қурилиш бўлими бошлиғи, туман архитектори (М.Ибодуллаев) ва туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи (Ж.Джиянов)ларга, тайёрланган лойиҳа хужжатлари асосида Нуробод туманида кўмир омборхонаси биносини қуриш ишларини бошлаш учун мазкур ажратилган ер майдонини жойнинг ўзида (натурада) кўрсатиб ўлчаб бериш ва тегишли далолатнома асосида пудратчига топшириш юклатилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

 

Нуробод тумани ҳокими                                                                    Ф.Заиров

 

______________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Нуробод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига янги бино қуриш учун ер майдонини танлаш ва ажратиш тўғрисида

2021 йил манзилий дастурга киритиш бўйича таклиф берилган объектларнинг дастлабки манзиллий дастурига асосан Нуробод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига янги бино қуриш кўзда тутилганлигини ҳисобга олиб, Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясининг 2020 йил 15 октябрдаги №01/2578-сонли хатини ўрганиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман ер танлаш комиссиясининг 2020 йил 23 октябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Нуробод тумани Машъал маҳалласи ҳудудидан Нуробод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига янги бино қуриш учун 0.50 гектар ер майдони ажратилсин.

3. Тумандаги тегишли коммуникация ташкилотларига Нуробод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига янги бино қуришда муҳандислик тармоқлари билан таъминлашда мавжуд тармоқларнинг энг яқин нуқталарига уланиши бўйича белгилаб қуйилсин ва мазкур қурилиш учун зарур техник шартлар ва техрекомендацияларни шу асосида тайёрлаб бериш топширилсин.

4. Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясига вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитасидан белгиланган тартибда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш юклатилсин.

5. Туман қурилиш бўлими бошлиғи, туман архитектори (М.Ибодуллаев) ва туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи (Ж.Джиянов)ларга, тайёрланган лойиҳа хужжатлари асосида Нуробод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига янги бино қуриш ишларини бошлаш учун мазкур ажратилган ер майдонини жойнинг ўзида (натурада) кўрсатиб ўлчаб бериш ва тегишли далолатнома асосида пудратчига топшириш юклатилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

 

Нуробод тумани ҳокими                                                         Ф.Заиров

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM