"Соғлом турмуш тарзи учун беш минг қадам" шиори остида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан аҳоли, айниқса ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик" лойиҳаси доирасида "Соғлом турмуш тарзи учун беш минг қадам" шиори остида Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, "Булоқбоши" МФЙ аҳолиси ва тумандаги 53-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида ҳудуддаги ҳарбий қисм қўмондонлиги бошчилигида юриш марафони ҳамда ҳарбий хизматчилар ва маҳалла ёшлари ўртасида 3 км га югуриш мусабоқаси ташкил этилди. Тадбир сўнгида марафонда фаол иштирок этганларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM