Нурободга Германиядан қорамол келтирилди

Нуробод туманидаги “Нуробод олтин аср чорваси” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил декабрь ойида Германиядан сут йўналиши бўйича 161 бош наслли қорамол келтирилди.

 

Бунинг учун “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиали томонидан 5 миллиард сўм кредит ажратилган.

 

Хориждан келтирилган қорамоллар белгиланган тартибда карантинга олинди, инспекциянинг Нуробод тумани бўлими томонидан тегишли тартибда давлат реестрига олинди.

 

Б.САЪДУЛЛАЕВ,

“Ўзагроинспекция”нинг Нуробод тумани бўлими катта инспектори.

 

 

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM