“ВАТАНПАРВАР КАРВОНИ” бу сафар туманимизнинг чекка қишлоғларидан бири Саҳро қишлоғида

Нуробод туманида жойлашган 36184 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган ВАТАНПАРВАР КАРВОНИ бу сафар туманимизнинг чекка қишлоғларидан бири Саҳро қишлоғида жойлашган 49-умумтаьлим мактабига ташриф буюрди. "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша" ғоя остида  ўтказилган тадбирда қишлоқ аҳолиси ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбир ҳарбий чиқиш ва қурол-яроғлар намойиши билан бирга мактаб ўқувчиларининг расмлар кўргазмаси ҳам ўтказилиб, ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM