Тумандаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Тумандаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори ҳақида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;

туманда кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;

туманда иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;

туманда электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

туманда газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

туманда ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари;

туманда куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари;

туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;

туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш параметрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кийинги ўринларда чора-тадбирлар режаси) 1-иловага;

туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кийинги ўринда-Комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия:

бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2020/2021 йиллар      куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

туманнинг ҳар бир ҳудуди корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Қуйидагилар:

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Рахмонов, Н.Жалалидинов), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Қурбонов)лар ҳудудлардаги сектор раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Қурбонов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси билан биргаликда          2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация объектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туманни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;

Туман халқ таълими бўлими (Р.Тўраев), Туман мактабгача таълим бўлими мудири (Д.Амирова), Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (Ж.Жиянов), Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи (Қ.Омонов), Туман ҳокимлиги маданият бўлими бошлиғи (У.Элмуродов)ларга ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт объектларини куз-қиш мавсумидан беталофат ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Қурбонов) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб уни такомиллаштириш ва          уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор ва дебитор қарздорликларини қисқартириш чораларини кўрсин;

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимлиги молия бўлими (О.Абдусаломов) муҳандислик-коммуникация объектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталофат ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимининг ўринбосари-туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Т.Хушмуродов), туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Ғ.Мусурмонов)лар икки кун муддатда:

а) “темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин. Бунда:

ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “темир дафтар”нинг шакллантирилишини;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат захираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.

б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибрагимов, Н.Рахмонов), туман ҳокимининг ўринбосари-туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Т.Хушмуродов), туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Ғ.Мусурмонов), “Нурободтумангаз” бўлими (И.Хамраев), туман ҳокимлиги молия бўлими (О.Абдусаломов), Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Ш.Сафаров)лар биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги                 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир ва суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Рахмонов), “Нурободтумангаз” бўлими (И.Хамраев), Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи (О.Бўриев) биргаликда:

туманда, айниқса туманнинг олис бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;

ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;

трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун туманнинг ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибрагимов, Н.Рахмонов, Н.Жалалидинов) туман сектор раҳбарлари зиммасига-иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини                 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

10. Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Қурбонов) Комиссия билан биргаликда:

туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин.

ҳар ойда сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот бериб борсин;

туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича маҳаллий телевиденияларда ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.

11.  Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибрагимов, Н.Рахмонов, Н.Жалалидинов) зиммаларига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                 Ф.Заиров 

2015-2023 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM