Нурободда “Обод қишлоқ” дастури бўйича қилинган ишларнинг чаласи йўқ

Бугун, 2020 йил 19 ноябрь куни Самарқанд | Kun.uz номли Telegram каналида “Нурободда “Обод қишлоқ” дастури бўйича қилинган ишларнинг чаласи бор...ми?” сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.

Нуробод туманидаги Улус маҳалласи ўтган 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, дастур асосида бажарилиши лозим бўлган ишлар кўлами тўлиқ бажарилган.

Хусусан, Улус маҳалласининг марказий ички йўлида 3,6 км. асфальт қопламали, 4,1 км. эса ички тупроқ йўллар тош қопламали йўлларга айлантирилган.

Шунингдек, жорий йил давомида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қиймати 197,0 млн. сўмлик 1,0 км. ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 0,7 км. ички тупроқ йўллар тош қопламали йўлларга айлантирилганлигини маълум қиламиз.

 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM