Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 октябрьда “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4862-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг қабул қилининшидан мақсад аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни ривожлантиришдан иборат ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади;

нодавлат нотижорат ташкилотларига қарз маблағларини ажратиш учун танловни ўтказиш ҳамда улар билан ижтимоий шериклик тўғрисида шартномаларни тузиш Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микрокредит ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштиради;

нодавлат нотижорат ташкилотларига қарз маблағларини ажратиш учун танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва мустақил экспертлар иштирокида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда ўқув курслари билан қамраб олинадиган ҳудуд ва аҳоли сони, микроқарз фоиз ставкаси, ўқув дастурлари сифати каби асосий мезонларга асосан таклифларни баҳолашни назарда тутади.

2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат томонидан компенсация қилинади;  

ушбу курсларни мувофақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил эжтиш учун микро кредит ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган;

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин қизлар ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, кредит ҳисобига сотиб олаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 млн сўмгача микро кредитлар ажратилади.

Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

 Қарорга кўра, тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хоти-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 100 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

2022 йил 1 январдан Тадбирокрликка ўқитишнинг ягона тизими ишга тушурилади.

2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хоти-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

 Шунингдек мазкур қарорга биноан «Микрокредитбанк» АТБ томонидан:

2021 йил давомида республиканинг барча туман ва шаҳарларида, шу жумладан рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи банк инфратузилмалари тармоқларини ташкил этилади;

ўзи операторлик вазифасини бажарувчи Микромолиялаш миллий тизимини яратиш ва унда бошқа кредит ташкилотларининг манфаатдорлик асосида иштирок этишини таъминловчи тизим жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилади;

банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш ва мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш, бунда соҳада муваффақиятга эришган ва халқаро тан олинган хорижий молия институтларида ходимларнинг малака ошириши ва тажриба алмашишини ташкиллаштириш;

махсус сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари билан ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини йўлга қўйилади.

Молия вазирлиги «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви таркибига ижтимоий йўналтирилган микрокредитлаш соҳасида етарли тажрибага эга бўлган хорижий малакали мутахассисларнинг жалб қилинишини таъминланади.

 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусан уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида  ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

  

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти                                                                                               Ж.Шеров

              

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM