Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан  2020 йил 22 июлда қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябр куни “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексига, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунига ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонуннинг 1-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2611-моддаси Давлат ўрмон хўжалиги органлари номи билан тўлдириш киритилди. Кодекснинг 2611-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалигининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқи берилди, шунингдек Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилди. Мазкур қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлиб ушбу тоифадаги ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилади. Инвестиция шартномаси ёки давлат хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш тарафларнинг келишувига кўра, лекин ер учаскасини ижарага бериш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда ер учаскасини иккиламчи ижарага бериш шарномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер учаскасини ижарага бериш шарномаси муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилининшига сабаб бўлади. Ер учаскасини иккиламчи ижарага бериш шартонмасини муддатидан илгари бекор қилиш  тарафларнинг келишувига асосан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер учаскаси олди-сотди, гаров, ҳадия айрибошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

Қонунга кўра “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартириш киритилди. Фермер хўжалигига берилган ер учаскалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага бериш. Шунингдек “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умурбод эгалик қилишга берилган ер учаскалари ёки унинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланига бериш тартиби жорий этилди. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:

қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар – Ўзбекистон фуқароларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари – жисмоний ва юридик шахсларга;

яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов дарахтлар – Ўзбекистон фуқароларига, қилоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекситон резидентлари бўлган инвесторларга 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатда ижарага берилиши мумкин. Ер учаскасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.              

 

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти                                                                                               Ж.Шеров

              

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM