Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заировнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.  

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли туман мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Ўтказилган қабул давомида фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш, электр энергияси, йўл таъмирлаш, бандлик ва бошқа масалалар бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 10 дан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM