Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблар фаолияти ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев Самарқандга ташрифи давомида ушбу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратмоқда.

У.Тошкенбоев Нуробод туманидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблар ва ушбу мактабларга бириктирилган умумтаълим муассасаларида бўлиб, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик ишларининг бориши, ўқитувчиларнинг салоҳияти, таянч мактабнинг бошқа умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан ўзаро малака ва тажриба алмашишининг нечоғлик йўлга қўйилганлиги билан танишди.

Ўрганишлар давомида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, муҳим тавсиялар берилди.

У.Тошкенбоевнинг Самарқанддаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM