Нурободда халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида Нуробод туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими Ф.Заировнинг ахбороти тингланиб, халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM