Нурободда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманида фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш, табиий ва  техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Исмоилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлинмаси ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Семинарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, фавқулодда вазиятларни келтириб чиқаришни олдини олиш юзасидан аҳоли ўртасида тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM