Сайёр қабулда берилган вадалар ижроси таъминланмоқда

Жорий йилнинг 4 сентябр куни Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида Қўрғонча маҳалласи Олтиўғил қишлоғида ўтказилган сайёр қабулда аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда.

 

Жумладан:

 

Олтиўғил қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 16 км. қисмида текислаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда;

 

Туман ҳокимлиги томонидан Олтиўғил қишлоғига 1 дона трансформатор етказиб берилди;

 

Жорий йилнинг якунига қадар электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 5.0 км ҳаво узатиш тармоқлари янгиланади;

 

Олтиўғил қишлоғи марказида тиббиёт пункти ташкил этилиб, бугунги кунда ўз фаолиятини амалга оширмоқда;

 

Олтиўғил қишлоғидаги 20 та газ баллонларга эҳтиёжи бор оилаларга газ баллонлари етказиб берилди;

 

2021 йил манзилли дастур асосида Олтиўғил қишлоғига махсус ичимлик сув ташувчи техникалар ажратилиши белгиланди;

 

52 умумтаълим мактабига 0.5 штат бирлиги асосида ҳамшира лавозими ажратилди;

 

52 умумтаълим мактабига керакли бўлган мусиқа асбоблари олиб берилди;

 

52 умумтаълим мактабининг қўшимча биносини таъмирлаш ишлари 2021 йил манзилли дастур асосида бажарилиши белгиланди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM