Нурободда 5 та муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди

Бугун Нуробод туманида муҳтарам Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида кенгайтирилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаев иштирок этишди.

Тадбир давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси, спорт мусобақалари ва кўргазмалар ташкил этилди.

Шунингдек, Республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига юқори балл тўплаб, талабаликка тавсия этилган туманнинг 15 нафар мактаб битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM