Нурободлик меҳр ва саховатли кишилар тақдирланди

Нуробод туманида коронавирус пандемияси даврида, фуқароларимиз бошига тушган синовли кунларда кўплаб кишиларга саховат ва кўмак кўрсатган кишилар талайгина.
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланганлар орасида Нуробод туманидан ҳам саховатпеша бир гуруҳ тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари бор.
Бугун туман ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов, туман ҳокими Ф.Заиров ва туман фаоллари иштирок этишди.
Маросимда нурободлик 18 нафар тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар ва саховатли кишиларга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM