Уруш фахрийси Рахмон ота Абилов ҳолидан хабар олинди

         Нуробод туманида жойлашган 36184-ҳарбий қисм командири подполковник Ф.Муродов бошчилигидаги ҳарбий хизматчилар Нуробод тумани Тепақул маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фронти фахрийси Рахмон ота Абилов истиқомат қилувчи хонадонга ташриф буюриб, Раҳмон отанинг соғлиғидан хабар олишди.

Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида уруш фахрийси хонадонига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Уруш қатнашчиси Раҳмон ота кўрсатилган амалий ёрдам ва ташрифдан миннатдор эканлигини, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етган ҳолда, уни кўзқорачиғимиздек асраб-авайлаш кераклигини айтиб ўтди.

 

 

 

 

        

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM