Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га Нуробод туманидан номзодлар сараланди

Самарқанд вилояти комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га номзодларнинг суҳбат жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 6 август куни Нуробод туман комиссияси томонидан номзодлар сараланди. Сайлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашидан ҳам депутатлар жалб қилиниб, сайлов тўлиқ карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM