Африка икки қисмга бўлинади, улар орасидан океан ўтади — олимлар

Келажакда Африка қитъаси икки қисмга бўлинади. Бу ҳақда олимлар тектоник плиталар ҳаракатланишини таҳлил қилиш натижаларига асосан маълум қилишди, деб ёзади Спутник.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу жараён айни вақтда юз бермоқда. Буни бир неча йил олдин Кениянинг жануби-ғарбий қисмида тўсатдан пайдо бўлган ёриқ тасдиқлайди. Унинг узунлиги бир неча километрга, чуқурлиги 15 метр ва кенглиги 20 метргача етади.

Бундан ташқари, Эфиопиянинг Афар минтақасида шунга ўхшаш ёриқ мавжуд. У бир вақтнинг ўзида турли йўналишда аста-секин ҳаракатланадиган учта тектоник плиталарнинг бирлашмасида жойлашган.

2005 йилда ҳосил бўлган ёриқ ҳар йили кенгаймоқда. Айни вақтда унинг узунлиги 56 километрга етган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM