Жорий йилнинг 20 июнидан Самарқанд вилоятида “Ичкиликбозликка қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари ҳудудий Давлат солиқ идоралари билан ҳамкорликда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида ташкил этилган махсус рейдлар давомида 13 та алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланди.

Ҳуқуқбузарлардан 165,7 литр спиртли ичимликлар мусодара қилиниб, маъмурий чоралар кўрилди.

Шунингдек, жамоат жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрган 606 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 30 945 316 сўм миқдорида жарималар қўлланилди.

 

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM