Нуробод тумани ҳокими ўзининг эзгу тилаклари ҳамда дастхати туширилган китобларни туман ёшларига совға қилди

Бугун 30 июнь — Ўзбекистонда “Ёшлар куни”!

Ушбу байрам куни муносабати билан Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги фаол ёшларнинг бир гуруҳига ўзининг эзгу тилаклари ҳамда дастхати туширилган китобларни совға қилди.

“Сизни “30 июнь – Ёшлар куни” билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу сана муносабати билан сизга жамиятимиз, мамлакатимиз равнақи йўлидаги интилишларингизда улкан зафарлар ҳамда порлоқ келажагингиздаги ишларингизда омадлар тилаб қоламан!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин келажагимиз бунёдкори!” – дейилади эзгу тилакларда.

 

 

 

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM