Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Азиз ўғил-қизларим!

Барчангизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.
Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида, Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани адо этишда миллионлаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда. Сиёсий савияси етук, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга юзлаб йигит-қизлар парламентимиз ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг аъзоси сифатида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.

Республикамизда самарали ишлаётган 227 мингга яқин ёш тадбиркор ва фермерлар, моҳир ҳунармандлар иқтисодиётимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Юртимизда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Бу ҳақда гапирганда, биргина “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида ёш авлод вакилларининг 7 минг 775 та бизнес лойиҳасига
1 триллион 635 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, шу асосда 40 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилганини қайд этиш лозим.

Ана шундай эътибор ва ғамхўрлик туфайли ҳудудларда 27 та
“Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари ҳамда 157 та “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуаларда 2 минг
200 нафардан ортиқ ўғил-қизларимиз ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлагани эътиборлидир.

Шу билан бирга, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси бўйича барча ҳудудларимизда 65 мингга яқин ёш деҳқонларга 54 минг
232 гектардан зиёд ер ажратилди.

Ана шундай муҳим чора-тадбирлар туфайли сўнгги уч йилда