5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни!

Ҳар йили 5 июнда ўтказиладиган Атроф муҳит куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилишдан иборат.

Мазкур байрам 1972 йил 5 июнда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Стокголмда ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинди. 1974 йилдан бошлаб эса энг долзарб экологик масалаларни ҳал этиш учун ҳукумат, бизнес-тузилма ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ва бирлаштирган ҳолда кенг ташкил этиб келинади.

5 июнь Бутунжаҳон атроф муҳит кунининг мавзуси - БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК!

Мамлакатимиз биохилма-хиллиги бой бўлиб, ҳозирги кунда умумий ҳолда 12772 турдаги ўсимлик дунёси объектлари бўлиб, шундан - 4374 дан ортиқ юксак ўсимликлар (15-мох, 2-хвош, 19 папортник, 18-очиқ уруғли, 4320-ёпиқ уруғли), 2102 дан зиёд замбуруғ турлари ва 2548 турдан ортиқ сув ўтлари, 500 лишайниклар, 2000 турдаги бактериялар, 822 цианобактериялар ва 300 вируслар мавжуд.

Республикамиз ҳайвонот дунёсининг тахминий сони 16000 га яқин турни ташкил этади. Шундан сут эмизувчилар - 97, йиртқичлар - 37, туёқлилар - 24, қушлар - 424, рептилиялар - 59, илонлар - 18 (шундан, заҳарлилар - 5), балиқлар - 83, умуртқасизлар - 12670 турни ташкил этади. Шундан, Ўзбекистон Қизил китобига кирган турлар 184 турни ташкил этади.

Халқаро СИТEС Конвенцияси рўйхатига 11 тур сут эмизувчилар, қушларни 59 тури, рептилияларни 4 тури, балиқларни 4 тури, умуртқасизларни 1 тури киритилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM