Нуробод тумани ҳокими “Абу Али Ибн Сино” санаториясидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров Нурбулоқ маҳалласида жойлашган Республика касаба уюшмалар федерациясига қарашли Абу Али Ибн Сино санаториясида қурилаётган 220 ўринли соғломлаштириш мажмуасининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, моддий-техника базаси, дизайн ва монтаж ишлари сифатли бажарилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, туман раҳбари томонидан санаторияга олиб борадиган йулларни асфалтлаш, ҳудудни ва кўча атрофларини тўлиқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM