Бугун туғилган кун

Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров 1963 йил 26 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.

 

1985 йил Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институтини тамомлаган.

Фахриддин Заиров меҳнат фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаган. Хусусан, “Самарқандтранс” автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси бош директори, Самарқанд шаҳар Боғишамол тумани ҳокими, Самарқанд вилояти товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

У 2017 йилнинг июнь ойидан буён Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM