Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировнинг муборак Рамазон хайити байрами муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировнинг муборак Рамазон хайити байрами муносабати билан байрам

ТАБРИГИ

 

Қадрли тумандошлар!

                                        

Сиз азизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

Юртимизда коронавирус касаллигининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин қоидалари ва бир қатор чекловларга амал қилган ҳолда ушбу муқаддас байрамни яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатлар билан эзгулик ва ҳамжиҳатлик муҳитида, оилангиз бағрида нишонлашингизни сўрайман.

 

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин!

 

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!

 

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM