“Рақснинг мўъжизакор жилоси”да нурободлик ўқувчиларимиз ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 1-10 май кунлари 5 tashabbus_uyimizda телеграм каналида “Рақснинг мўъжизакор жилоси” шиори остида республика танлови ўтказилди.

 

Ушбу танловнинг формати замонавий рақслардан иборат бўлиб, break danse, hip-hop, elektro shok ва nev style, popping house danse каби рақслар йўналиши таркибидан ташкил топган.

 

Танловга жами 1 200 га яқин видеороликлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 та энг яхшилари омма эътиборига ҳавола этилди.

 

Танлов натижаларига кўра ўз чиқишлари билан ноанъанавий рақс намойиш қилган Нуробод туманидаги 2-мактабнинг 11-“А” синф ўқувчилари республика босқичида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ўқувчиларга Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM