Нуробод тумани ҳокими: ғўза парваришига алоҳида эътибор қаратиш зарур

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнги кунларда ҳудудларда ёғингарчиликнинг меъёридан ортиқ бўлганлиги сабабли ғўза парваришида шу кеча-кундузда кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, тумандаги фермерлар далаларида етиштирилаётган ғалла ривожи кўздан кечирилиб, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича зарурий чораларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Жорий йилда Нуробод туманида ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилган.

Туман раҳбари аҳоли хонадонларидаги қуртхоналарда етиштирилаётган ипак қурти боқиш ишлари жараёни билан ҳам яқиндан танишиб, таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM