Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Мактабларда якуний имтиҳон бекор қилиниб, йиллик баҳолар истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов telegram'даги шахсий саҳифасида маълум қилди.

“Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.

Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда кундалик.cом тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Карантин вақтида «online-maktab» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейди Шерматов.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM