Аҳолини рўйхатга олишда сифат ва самарадорлик кўрсаткичларининг долзарблиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.

Аҳолини рўйxатга олишни юксак даражада самарали амалга ошириш учун ушбу фаолиятнинг тайёргарлик босқичида аҳоли тўғрисида маълумотлар йиғилишида юзага келадиган xатолар сонини камайтириш, натижаларнинг ишончлилигини ошириш ва рўйxатга олиш xаражатларини камайтириш мақсадида барча рўйxатга олиш жараёнларининг услубий ва теxнологик қўлланмаларини ишлаб чиқиш зарур. Бунинг учун аҳолини рўйxатга олиш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ўтказиш усулларини аниқлаш зарур.

Ҳозирги вақтда аҳолини рўйxатга олишни ўтказиш рўйхатга олувчилар томонидан аҳоли тўғрисида маълумот йиғиш усули билан амалга оширилиши ҳамда рўйxатга олиш марказлари томонидан шаxсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш ва аxборот xавфсизлиги талабларини бажариш шарти билан сиз ўзингиз ҳақингизда маълумотни ўзингиз xоҳлаган ҳолда мустақил равишда қайд этишингиз мумкинлиги режалаштирилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM