Бир хўжаликдаги икки фарзандга ҳам икки ёшгача нафақа берилиши мумкинми?

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 21-бандига кўра, агар бир уй хўжалигида (бир почта манзили бўйича) болали икки ва ундан ортиқ оилалар яшаган тақдирда, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига болаларнинг ота-оналари, шунингдек уларнинг боболари ва бувилари ҳамда болаларнинг ота-оналари билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар, улар нафақа тайинлашда бошқа болали оилада ҳисобга олинмаган бўлса, қабул қилинади. Низомнинг ушбу бандига асосан, бир хўжаликда яшаётган иккита оилада туғилган болалар учун алоҳида тартибда ҳар бири учун бола парвариши бўйича нафақа тайинланиши мумкин. Бунда ушбу оилалар албатта эҳтиёжманд деб топилган бўлишлиги, мазкур эҳтиёжманд оиланинг ҳар бир аъзоси учун ўртача ойлик даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Мазкур талабларга ҳамда мезонларга тўла мос келадиган ҳар бир оилага гарчи улар бир хўжаликда яшаётган бўлсалар ҳам, бола парвариши бўйича нафақалар тайинланиши мумкин. Бундан ташқари, бир оилада икки нафар икки ёшга тўлмаган болалар тарбияланаётган бўлса, бунда мазкур Низомнинг 3-банди 3-хатбошисига асосан яъни туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.

 

Нурислом ҚУВОНДИҚОВ

Нуробод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM