Раҳбарлари пропискага илтимоснома киритадиган ташкилотлар яна 1 тага кўпайди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали  хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилган қўшимчага кўра, ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади: 

- давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир;

- Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM