Нуробод тумани ҳокимининг қарори

Нуробод туманида Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  965-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан,

                                                ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона,  ташкилот ва муассасаларда  2020 йилга белгиланган квота иш ўринлари рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 576 кишини ташкил этадиган 6 фоиздан кўп бўлмаган  миқдорида, шу жумладан:

         - Ногиронлар учун 3,1 фоиз -18 киши;

        - Ёлғиз ота (она) ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали  ота-оналар учун 20,8 фоиз – 120 киши,

      -Умумий-ўрта, касб-хунар таълим муассасасини тугатган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган биттирувчилар учун 52,8 фоиз – 304 киши;

      -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 8 фоиз –46 киши;

        - пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,7 фоиз -4 киши;

       -жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, ёки суд қарорига кўра тиббий йўсундаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун                      13,2 фоиз - 76 киши;

         -Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,4  фоиз - 8 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечиктирмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария  гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5.Туман ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши инобатга олинсин.

7.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (И.Бердиқулов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8.Туман ҳокимининг 2018 йил 2 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1197-Қ сонли қарори 2019 йилнинг 31-декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Илмуродов зиммасига юклансин.

10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан уч ой ўтгандан сўнг қонуний кучга киради.

 

          Туман ҳокими                                                                      Ф.Заиров

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM