Нурободда “Cinema City Sollywood” кино шаҳарчаси қурилади

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форумида Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан 45 миллион АҚШ долларлик келишув имзоланганди.

Жумладан, Нуробод туманининг Оқсой ҳудудида 2017 йилдан буён лойиҳалаштириб келинаётган “Hollywood” нусхадаги кино олиш шаҳарчасини қуриш ишлари бошланиши арафасида. Бугунги кунда ушбу лойиҳага АҚШнинг “Daha Usa Group” ва Хитойнинг “Yiwu Compass Trading” компаниялари томонидан умумий қиймати биринчи босқичда 15,0 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағларини киритиш режалаштирилган.

Лойиҳа учун керак бўладиган ер майдони 160 гектар бўлиб, бу ерда “Cinema City Sollywood” кино шаҳарчаси қурилади. Унда замонавий типдаги 3-4 юлдузли меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, дам олиш ва истироҳат (бульвар, тропик) боғлари, аквапарк, кинотеатр, концерт ва конференция залларини барпо этиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа 2022 йилда тўла қувватда ишга туширилгандан сўнг 500 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Лойиҳада қўшимча равишда автомобиль ишқибозлари учун “Авторалли йўлаги”, туризм соҳасини ривожлантириш ва туристлар оқимини кўпайтириш учун “Океанариум” (сунъий океан) барпо этиш ҳам кўзда тутилган.

 

Жамшид ШАРИПОВ,

Нуробод тумани инвестиция ва ташқи

савдо бўлими бошлиғи ўринбосари

 

2015-2020 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM