Бугун Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

 

Бугун, 2019 йил йил 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Меценатлик тўғрисида”ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги, “Мудофаа тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидан.

Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари, баъзи давлат органларининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунлар сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.

Сенат аъзолари Маданий ўзликни намоён этиш шакллари хилма-хиллигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш масаласини ҳам муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM