ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2018 йил  8 октябрдаги 20-сонли қарорига 3-сон иловага  мувофиқ “Товар хизматлар  истеъмол нарх (тариф)ларини кузатувини ташкил этиш ва истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ҳисоблаш бўйича услубий низом”ига асосан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожлантиришда реал секторда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда истеъмол нархлари индекси (инфляция) кўрсаткичи муҳим омиллардан бири эканлигини, айниқса кузатилаётган товар ва хизматлар нархларининг ишончлиги ҳамда объективлигига бугунги кунда мамлакат аҳолиси ва ҳалқаро майдонда эътиборининг ошаётганлигини инобатга олиб, Сиз тадбиркорлардан Самарқанд вилоят статистика органларининг нархларни рўйхатга олувчи регисторлари томонидан ўрганилаётган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматлар нарх-наволари тўғрисида маълумотларни тўғри ва аниқ тақдим қилишингизни сўраймиз.

Сабаби, сизлар бераётган маълумотлар нарх-наволар ўзгаришлари хамда инфляция кўрсаткичларини аниқлашимизда жуда катта аҳамият касб этади. Шу билан бирга, Статистика ҳодимлари кузатувга чиққанда уларга нисбатан ҳушмуомала бўлишингиз, уларнинг хукумат олдидаги функционал вазифаларини сидқидилдан бажаришларида ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз.

Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда мамлакат бўйича кенг турдаги товар ва хизматлар тўпламидан фойдаланилади. Ушбу тўплам ўз ичига ўртача истеъмолчилар томонидан ҳарид қилинадиган товар ва хизматларни қамраб олади.

Инфляция, яъни, истеъмол нархлари индекси - бу истеъмолдаги барча товар ва хизматларга бўлган нарх индексининг кўтарилишидир. Инфляцияни ҳисоблашда асосий кўрсаткич бўлиб - нарх индекси ҳисобланади. У жорий даврдаги ўртача нархларни ўтган даврдаги ўртача нархларга нисбати тарзида ҳисобланади.

Истеъмол нархлари индекси кузатуви вилоятнинг бир нечта ҳудудларида амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, мамлакат миқиёсида ўзининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда географик жойлашувига кўра танлаб олинган худудларда истеъмол нархлари кузатуви амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар: (66)633-12-68
Нуробод туман статистика бўлими

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM