“Халқ билан мулоқот бу - қалб билан мулоқот”

“Халқ билан мулоқот бу - қалб билан мулоқот” деганидир. Зотан муаммоси ечим топган одамлар давлатдан ҳам, масъуллардан ҳам рози бўлиб, юрт тақдирига ўзини даҳлдор ҳис этиб яшайди.

Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров ҳамда Самарқнад вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Тошпулатовларнинг Нуробод туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказган оммавий сайёр қабули фуқаролар учун айни муддао бўлди.

Мисол учун Улус маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Холмамат ака Усмонов бир неча йиллардан баён юришга қийналар фарзандларидан ёрдам сўрайверишга ботинолмасди. Унга ҳам учрашув давомида ногиронлик аравачаси берилди.

Шунингдек қабул давомида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ, тирсакли қўлтиқ таёқ, эшитиш мосламалари топширилди.

Сайёр қабулнинг дастлабки соатлариданоқ фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил этилиб, мутасадди давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал қилинди. Шунингдек, аксарият мурожаатларда  кўтарилган долзарб масалалар Давлат дастури асосида босқичма-босқич бажарилиши тушунтирилди. Мурожаатларнинг асосий қисмини қурилиш, электр-энергиядан асоссиз қарздорликлар, суд ҳужжатлари ижроси ҳамда ижтимоий соҳалардаги қарздорликлар, уй-жой, иш, кредит, тадбиркорлик учун ер ажратиш, йўл, газ баллон, трансформатор ва бошқа масалалар ташкил этди.

Оммавий сайёр қабул давомида вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Ф.Зуфаровга фуқаролар томонидан 38 та, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Тошпулатовга 55 та муаммолар бўйича мурожаатлар бўлди ва уларнинг барчаси назоратга олиниб, ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Узоқ вақт талаб этиладиган муаммолар ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Корхона ва ташкилот раҳбарларига зарур кўрсатмалар берилиб, атрофлича ўрганиш ва асослантирилган жавоб бериш учун юборилди.

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM